Uzauto Motors АЖ Швейцариянинг Credit Suisse AG компанияси билан 150 млн евролик халқаро синдикатланган кредит тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Uzauto Motors матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу келишув бўйича жалб қилинган маблағлар UzAuto Motors АЖнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, заводни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш ҳамда айланма маблағларини оширишга йўналтирилади.

Компаниянинг маълум қилишича, ушбу инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши компанияга General Motors янги моделларини GEM платформасида ишлаб чиқаришга ёрдам беради.