Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев Россия билан «Спутник V» вакцинаси бўйича олиб борилаётган музокаралар тўғрисида гапирди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Россияни тўғридан-тўғри инвестиция жамғармасига республикани бир неча юз дозада вакцина билан таъминлаш таклифи билан мурожаат қилди.

Музокаралар муваффақиятли ўтса, 2021 йил бошида Ўзбекистонда клиник синовларнинг учинчи босқичи бошланиши мумкин, деди вазир.

Шунингдек, у Россия вакцинасининг самарадорлигини таъкидлаб, кўп мамлакатлар аллақачон ушбу препаратни сотиб олиш ва синовларини бошлаш учун аризалар юборганини айтди.

«Спутник V» учинчи босқич клиник синовлари Белорусия, Бирлашган Араб Амирликлари, Венесуэла ва бошқа қатор мамлакатларда тасдикланиб, ўтказилмоқда. 50 дан ортиқ мамлакатлардан 1,2 миллиарддан кўп дозадаги препаратни сотиб олиш учун таклифлар келган.

Ташқи бозорларга етказиб бериш учун вакцина Россия Тўғридан-тўғри инвестиция жамғармасининг Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардаги халқаро ҳамкорлари томонидан ишлаб чиқарилади. дейилади хабарда.