Франция карантин чораларини босқичма-босқич юмшатилишини эълон қилди. Президент Эммануэль Макроннинг айтишича, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли коронавирус инфекциясининг республикада тарқалиши секинлашди. Дўконлар 28 ноябрдан очилиши мумкин. 15 декабрдан бошлаб мамлакат бўйлаб ҳаракатланишдаги чекловлар бекор қилинади, аммо кечки соат 9 дан эрталаб соат 7 гача комендантлик соати амал қилади.

«Бугун мен сизларга айтмоқчиман — биз зарурий саъй-ҳаракатларни давом эттиришимиз керак. Бизнинг мақсадимиз нима? Бизнинг мақсад ҳаётни сақлаб қолиш, пандемияни назорат остида ушлаб туриш, шу билан бирга бошқа беморларга иложи борича ғамхўрлик қилиш, агар керак бўлса, ўз-ўзини яккалаш, иқтисодиётни ва турмуш тарзимизни — таълим, маданият, спорт, санъат, французча яшаш қобилиятларимизни қўллаб-қувватлаш», — деди Макрон.

Карантин чораларининг юмшатилиши ҳақида Британия расмийлари ҳам хабар беришди. Aмалдаги карантин муддати 2 декабрда тугайди. Ҳукумат уни янгиламасликка қарор қилгани маълум бўлди. Бунинг ўрнига қатъий уч босқичли чекловлар тизими кучга киради.15-декабрдан мамлакатда юқтириш хавфи юқори бўлган мамлакатлардан келадиган одамлар учун янги коронавирус синов тизими ишлай бошлайди. Ушбу ҳудудлардан келган йўловчилар учун мажбурий ўзини изоляция қилиш муддати тест натижалари салбий бўлган тақдирда икки ҳафтадан беш кунгача қисқартирилади.

Aйни пайтда, Швецияда чекловлар кўпаймоқда. 24 ноябрь кунидан бошлаб мамлакат аҳолиси 8 кишидан ортиқ гуруҳларга йиғилишига тақиқ қўйилган. Бундан ташқари дафн маросимида 20 кишидан кўп бўлган киши иштирок этиши мумкин эмас.

Италияда коронавируснинг иккинчи тўлқинининг янги анти-рекорди қайд этилди — ўтган кун давомида бу ерда 853 юқтирган бемор вафот этди. Мамлакат ҳукумати таътилдан кейин учинчи тўлқиннинг олдини олиш учун Рождество даври учун ҳаракат режасини тайёрламоқда.