Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан, Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Газета.uz» га хабар берди.

Хабарга кўра, М.А. фуқаро Ш. А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.