Асамов Анвар Дамирович инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий канали хабар берди.

Бунга қадар Анвар Асамов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

У ушбу лавозимда Сардор Умурзаковнинг ўрнини эгаллади.