Йилнинг 10 ойида Ўзбекистон Қозоғистондан 3,1 минг дона автомобиль сотиб олди (1872% га кўпроқ) ва бу борада энг йирик импортчига айланди. Бу ҳақда Lsm.kz нашри Қозоғистон автобизнеси ассоциацияси маълумотларига асосланиб хабар берди.

Автомобиль импорт қилиш бўйича Ўзбекистондан кейин:

  • Россия — 2,8 минг автомобиль (64%га кўп);
  • Қирғизистон — 59 та машина (228%га кўп);
  • Беларусь — 55 та машина (129% га кўп).

Қозоғистон автомобиллари экспортининг умумий миқдорининг 67 млн долларини (ўтган йилгидан 2518%га кўп) Ўзбекистон ташкил қилди, Россияда эса бу кўрсаткич 26 млн долларга (61,8%га кўп), Беларусда 527 минг долларга (30%га кўп), Қирғизистонда 506 минг долларга (234%га кўп) тенг бўлди.