Франсиско Сагасти Перунинг вақтинчалик президенти этиб сайланди

Перу конгресси аъзоси Франсиско Сагасти мамлакатнинг вақтинчалик президенти этиб сайланди. Сагастига 97 депутат овоз берди, 26 киши қарши чиқди. Франсиско Сагасти мутахассилиги бўйича муҳандис, ўз пайтида Жаҳон банкида ишлаган. Сагасти бир ҳафта ичида мамлакатнинг учинчи президенти бўлди. Хабар берилишича, Мирта Васкес вице-президент лавозимини эгаллайди. — TV Peru.

Дания ҳукумати парранда гриппи сабабли 25 минг жўжани йўқ қилишга қарор қилди

Дания ҳукумати товуқ фермасида H5N8 парранда гриппи топилгани сабабли 25 минг жўжани йўқ қилишга қарор қилди. Бу 2016 йилдан бери товуқларда биринчи марта парранда гриппи аниқланиши. Айтилишича, парранда гриппи илгари турли жойларда, айниқса Ютландияда ёввойи қушлар орасида кузатилаётган эди. Одамлар орасида парранда гриппини юқтириш ҳолатлари ҳали аниқланмаган. Шунингдек, ёввойи қушлар устидан интенсив мониторинг олиб бориладиган 10 км лик зона яратилади. — Ekstra Bladet.

Россия биринчи сайёҳлар гуруҳини ХКСга келаси йилнинг 8 декабрь куни юбориши мумкин

Фото: mcc.rsa.ru

Россия биринчи сайёҳлар гуруҳини «Союз» космик кемасида ХКСга 2021 йил 8 декабрь куни юбориши мумкин. Таъкидланишича, сайёҳлар ХКСда 12 кун бўлишади. 8 декабрь куни «Союз» космик кемаси Россия космонавтлари ва иккита сайёҳ билан Байконур орқали парвозга кўтарилади. Режа бўйича, улар 20 декабрь куни Ерга қайтишади. — РИА Новости.

АҚШнинг Транспорт вазирлиги Tesla компаниясида текширувлар ўтказмоқда

АҚШнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Транспорт вазирлиги) Tesla электромобиллари юзасидан тушаётган кўплаб шикоятлар сабабли компанияда текширувлар ўтказмоқда. Шикоятларга сенсор экранларнинг ишламаслиги сабаб бўлди. Бундай носозликлар 159 мингга яқин машинада (Model S ва Model X) кузатилган. — ТАСС.

Crew Dragon кемаси ХКСга қўшилди

SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси экипажи ХКСга қўшилди. Crew Dragon душанба куни Флорида штатидаги Канаверал бурнидан учирилди ва уч америкалик ва битта япониялик астронавтлардан иборат экипажни станцияга етказди. Булар: Майкл Хопкинс, Виктор Гровер, Шаннон Уокер ва Сити Наилс. Улар ХКСда деярли олти ойга яқин мобайнида бўлишади. — Газета.uz

Қозоғистон президенти Covid-19 статистикасини яширмасликка чақирди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги Covid-19 бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди."Юқтирганларни аниқ рўйхатдан ўтказиш — бу вирусга қарши курашнинг мутлақ талабидир", — деди Қозоғистон раҳбари. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатларини яшириш фактлари аниқланди. — Газета.uz

Moderna вакцинасинининг 94,5% самарадорлиги маълум қилинди

АҚШнинг Moderna компанияси COVID-19га қарши вакцинасининг дастлабки синовлари муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги вакцинанинг самарадорлиги 94,5% ни ташкил этмоқда. Вакцина синовларида 30 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Улар орасида 65 ёшдан катта ёшдагилар ҳам бўлган. Вакцинанинг афзаллиги шундаки, у 2,2 дан 7,7 даражагача бўлган ҳароратда, яъни стандарт уй ёки тиббий совутгичнинг ҳароратида 30 кун давомида барқарор бўлиб туради. — Газета.uz