Чоршанба куни Касаба уюшмалари федерациясининг Vlll қурултойида Қудратилла Мирсагатович Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди.Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.

Айни вақтда Федерация раиси ўринбосарлари, Раёсат аъзоларига номзодлар тавсия этилиб, сайлов жараёни давом этмоқда.