«сайлов» тегли мақолалар


Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади
19 декабр 2023, 15:48

Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади

Президент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши кўзда тутилган қонунни имзолади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси президент сайловлари натижаларини тасдиқлади. Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди
11 июл 2023, 15:59

Марказий сайлов комиссияси президент сайловлари натижаларини тасдиқлади. Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди

Ўзбекистон президентининг муддатидан олдин ўтказилган сайловида овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди. Робахон Маҳмудова 4,43%, Улуғбек Иноятов 4,02%, Абдушукур Ҳамзаев 3,74% овоз тўплади. Буни Марказий сайлов комиссияси тасдиқлади.

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди
10 май 2023, 11:38

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлишини эълон қилди
8 май 2023, 13:26

Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлишини эълон қилди

Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда
10 март 2023, 11:56

Янги Конституция бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилиши кутилмоқда

Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Тегишли қарорни 134 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари бетараф қолди, 1 нафари эса овоз бермади. Аввалги референдум бундан 21 йил аввал бўлиб ўтганди.

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди
25 август 2022, 19:16

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди
25 апрель 2022, 10:06

Эммануэль Макрон иккинчи президентлик муддатига қайта сайланди

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 58,55% овоз билан ғалаба қозонди. Унинг рақиби Марин Ле Пен 41,45% овоз тўплади.

«Единая Россия» РФ Давлат думасига сайловларда кўпчилик овозга эга бўлди
21 сентябрь 2021, 09:29

«Единая Россия» РФ Давлат думасига сайловларда кўпчилик овозга эга бўлди

Россия Давлат думасига ўтказилган сайловлар якунлари бўйича «Единая Россия», КПРФ, ЛДПР, «Справедливая Россия» ва «Новые люди» етакчи бўлди. Тўққизта маъмурий бирликда ҳам ҳудуд раҳбарлигига сайловлар бўлиб ўтди, аксарият сайланган губернаторлар ҳукмрон партия вакиллари ҳисобланади.

«Барибир ҳокимларни халқ сайлайди, қандай оғир бўлмасин шу кунга келамиз» — президент
18 июн 2021, 12:08 1

«Барибир ҳокимларни халқ сайлайди, қандай оғир бўлмасин шу кунга келамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев
29 апрель 2021, 13:29 1

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига раис сайланди
11 ноябр 2020, 16:40

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига раис сайланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб Қудратилла Рафиқов бир овоздан сайланди. Унинг номзоди Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия қилинди.

Қирғизистонда парламент ва президент сайловларининг тахминий саналари эълон қилинди
16 октябр 2020, 10:58

Қирғизистонда парламент ва президент сайловларининг тахминий саналари эълон қилинди

Қирғизистон МСК маълумотларига кўра, такрорий парламент сайловлари декабрь охирларида, муддатидан олдинги президентлик сайловлари эса январь ўрталарида бўлиб ўтади.

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди
6 октябр 2020, 14:08

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди
21 сентябрь 2020, 23:39

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди

Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунига етди. Қорақалпоқ парламентидаги бешта вакант ўринни ҳар бир партиядан бир нафардан номзод банд қилди.

Беларусда президентликка сайлов якунлари эълон қилинди
10 август 2020, 12:49

Беларусда президентликка сайлов якунлари эълон қилинди

9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 5 нафар номзод иштирок этди. 10 август куни мамлакат марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилди ва унда 80,23% овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг қўли баланд келгани маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг