Бу йилнинг январь-сентабрь ойларида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 161 тани ташкил этди. Таъкидланишича, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 132 тани, 2015 йилда 152 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, январь-сентабрь ҳолатига кўра, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани ташкил этди. Маълумот учун: 2010 йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015 йилда 234 тани ташкил этган.

Таъкидлаш жоизки, сўнги 10 йил ичида аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминганлиги деярли икки (2,3) бараварга ошди. Бу йилнинг январь-cентябрь ойларида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 48 тани ташкил этса, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 21 тага тўғри келган.

Аҳолининг узоқ муддат фойдаланадиган буюмлар билан таъминланганлиги (100 та уй хўжалигига):


2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
январь-июнь

Телевизорлар
146
151
152
153
154
155
160
161
Совутгич ва музлатгичлар
100
101
101
102
101
103
106
108
Кондиционерлар
29
30
32
34
34
35
39
45
Электр чангютгитчлар
51
51
53
54
54
55
58
61
Шахсий компьтерлар
32
37
47
49
50
52
55
57
Кир ювиш машиналари
78
78
79
80
80
81
89
90
Мобил телефонлар
210
228
234
246
257
262
282
284
Енгил автомобиллар
35
41
42
43
44
44
47
48

Республикада уй-жой билан таъминланганлик даражаси

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикада ўртача бир кишига тўғри келадиган уй-жойларнинг умумий майдони 2011 йилнинг 1 январига нисбатан 15,0 кв.м дан 16,0 кв.м (1,0 кв.м) га кўпайган. Бир кишига тўғри келадиган уй-жой билан таъминланиш даражасининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм (24,5 кв.м) ва энг кичик кўрсаткичи эса Aндижон (10,3 кв.м) вилоятларида қайд этилмоқда.