Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳудудида жойлашган Қамаши давлат ўрмон хўжалигининг Игри сув-2 бўлимида катта ёнғин чиқди, дея хабар қилди вилоят экология бошқармаси матбуот ҳизмати.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маълум қилишича, ҳодиса 3 ноябрь куни юз берган.

«5 гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етгани таъкидланмоқда. Хусусан, тахминан 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган. «Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда», — деди вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Карима Ёдгорова.

Алоҳида қайд этилишича, ёнғин оқибатида аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.