Ўзбекистонда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.

«COVID-19 — бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим», — деди у коронавирус ҳақидаги саволларга жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, дунёда илк бор август ойида Гонгконгда коронавирусга такроран чалиниш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Октябрда эса Нидерландияда 89 ёшли аёл янги турдаги коронавирус вирусини қайта юқтирганидан сўнг вафот этди.