6 октабрь куни республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Тунда ҳаво ҳарорати 7−12 даража атрофида бўлади, кундузи эса совуқ кириши сабабли ҳарорат 15−20 даражагача пасаяди, бу кўрсаткич кун меъёридан 4−6 даражага пастдир. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

7−8 октябрда кундузги ҳаво ҳарорати 17−22 даражани, 9−10 октябрда 15−20 даражани ташкил қилади.

Чоршанба кунидан бошлаб, яъни 7−10 октябрь давомида Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат 3−8 даражагача, шимолда 0−5 даражагача пасаяди. Бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.