25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Наманган вилоятининг аввалги ҳокими Хайрулла Бозоровнинг эса Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилаётгани хабар қилинди. Ўз навбатида, Фарғона вилоятининг собиқ раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтгани маълум қилинди.