Ибрагимов Абу-Бакир Абдинаимович Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

Абу-Бакир Ибрагимов шу кунга қадар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Унгача Қорақалпоғистон Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи, Нукус шаҳри ҳокимининг ўринбосари, биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармаси бошлиғи каби масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Қонликўл туманининг олдинги ҳокими Даулет Толибаев коронавирус оқибатида оламдан ўтган эди.