6 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида 293 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 397 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 663 нафар бемордан 41 277 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 038 нафар бемордан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.