«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ҳайит байрами учун пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Пишириқлар

Кўкатли қатлама

Қизартириб қовурилган қарсилдоқ қаватли хамир ва иссиқ чойга ҳеч ким бефарқ қолмайди. Бундай мазали қатламалар дастурхондан тез ғойиб бўла бошлашади.

Кабоб-сомса

Оғизда эрийдиган юмшоқ хамир, хушбўй асоси ва таомнинг антиқа кўриниши байрам дастурхонингиз кўркига кўрк бағишлайди.

Сабзавотли сомса

Қарсилдоқ қатламали хамири ва серсув асоси. Ушбу рецепт барчага ёқиши аниқ, чунки у жуда осон тайёрланади, қолаверса жуда мазали.

«Пармуда» сомсаси

Бундай сомсани уйда тайёрлаш жуда осон. Уларни одатда тандирда тайёрлашларига қарамай, газ печида тайёрласа ҳам жуда мазали бўлиб чиқади.

Газ печида пиширилган гўштли беляшилар

Хамири юмшоқ ва жуда мазали, асоси эса серсув ва хушбўй бўлиб пишади. Таомни мазасига тан беришингиз учун уни бир маротаба тайёрлаб кўришингизнинг ўзи кифоя.

Ширин пишириқлар

Шоколадли профитролилар

Ушбу шоколадли пирожнийлар байрам столини безаб, ширинлик ва шоколадга бефарқ бўлмаган иснонлар учун ажойиб десерт бўла олади.

Тез тайёрланадиган творогли пирог

Ушбу пирогни ҳаттоки бошланғич пазандалар ҳам тайёрлай оладилар. Творогли пирогни тайёрлаш учун сиздан кам вақт ва куч кетади.

Газ печида пиширилган қуш тили

Бу — ёғда қовурилиб пишган юқори калорияга эга қуш тилининг буткул тескариси. Шунга қарамай у маза ва қарсилдоқликда ёғда қовурилганидан қолишмайди.

Шоколадли глазур билан безатилган ёнғоқли пишириқлар

Бундай ширинлик ажойиб кўриниши билан ҳар қандай дастурхонга кўрк бағишлабгина қолмасдан, таъми билан ҳам кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой эгаллайди.

«Наполеон» торти

Энг мазали ва чиройли пишириқлардан бири бу Наполеон торти бўлиб, у байрам ёки тадбирларда дастурхон безагига айланиши шубҳасиздир.

Жуда юмшоқ асалли торт (Медовик)

Айнан мана шу рецепт бўйича тайёрланган «Медовик» торти майин ва ажойиб бўлиб пишади.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15