Жума куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз ўтиши кутилади. Фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи районлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда.

Ҳарорат 35−38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40−42 даражагача етиши мумкин.

Дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 37−40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2−4 даражага юқоридир.