9 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11447 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 355 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 7082 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.️