1 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент шаҳрида (уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Ҳозириги пайтга қадар кун давомида мамлакатда 50 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Бунда, 1 июнь куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.