2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 нафарга ошиб, жами 3189 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 25 тага етди. Айни пайтда мамлакатда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ш️унингдек, ҳозирда республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 569 киши даволанмоқда.