Словения ҳукумати жума куни бўлиб ўтган телефон учрашувида инфекция тарқалиши камайгани сабабли мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости Вазирлар Маҳкамасига таянган ҳолда.

Миллий соғлиқни сақлаш институти (NIJZ) маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан бери 66 мингдан ортиқ текширув ўтказилган, жами 1465 кишида инфецсия аниқланган, 103 бемор вафот этган. Ўтган кун давомида коронавирус фақат битта беморда тасдиқланди.

Ҳукумат қарори билан Словения чегарасини Австрия, Италия ва Венгрия ҳудудидан кесиб ўтиш, шунингдек ҳимоя чораларига риоя қилган ҳолда аэропортларни очиш мумкин бўлади. Таъкидланишича, ҳар бир назорат пунктини очиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Европа Иттифоқи фуқаролари мамлакатда киришда Словения Соғлиқни сақлаш вазирлигидан махсус қўлланма олади, учинчи давлат фуқаролари ва мамлакатда доимий рўйхатдан ўтмаганлар эса 14 кун карантинда қолишлари керак. 18 май, душанба кунидан бошлаб мамлакатда савдо нуқталари, жумладан савдо марказлари, кафелар, ресторанлар, отел ва меҳмонхоналарни очиш режалаштирилган.