14 май куни Тошкент вақти билан 21:16 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила ўчоғи Тошкентдан 197 км шарқий йўналишди, 14 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрда магнитуда 4,3 ни ташкил этди.

Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 197 км, 2 балл;
  • Наманган : 30 км, 5 балл;
  • Андижон : 84 км, 3 балл;
  • Фарғона : 99 км, 3 балл.