Бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатда жами соғайганлар сони 1656 нафарга етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шу соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар, Тошкент шаҳридага Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 18 нафар, жами 32 нафар коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар 101 нафар, Тошкент шаҳрида эса 518 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1656 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрида 32 нафар ва Самарқанда вилоятида 15 нафар коронавирус беморлари тузалгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 2269 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 603 нафар бемор даволанмоқда.