27 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1904 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Кун аввалида янги тасдиқланган ҳолатлар сони 18 тага кўпайгани ва умумий 1887 тага етгани хабар қилинган эди.

Шу билан бирга, кун давомида 103 кишининг коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 892 нафарга ташкил этгани маълум қилинди.