Тошкент ҳокимияти аҳолининг ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида сайёр савдо нуқталарини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар берди.

Аҳоли ўз уйларига яқин манзилдан савдо-сотиқ қилиши учун маҳаллаларда ташкил этилаётган ҳар бир савдо ярмаркасига қўшимча равишда шахсий гигиена воситалари, антисептик воситалар, ювиш воситалари, кийим кечаклар савдоси ҳам ташкил этила бошланди.

Шунингдек, карантин даврида барча буюм бозорлари ишламаётганини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорларга махсус тижорат автомашиналари ёрдамида мавсумий товарларнинг сайёр бозорини ташкил этишга рухсат берилди.

Бу каби кўчма бозорларнинг қачон, қайси манзилларда ишлаши ҳақида туман ҳокимликлари хабар бериб боради.

Жумладан, ана шундай мавсумий маҳсулотлар савдоси 16 апрель куни Тошкентнинг Учтепа туманидаги Абдулла Қодирий, Юсуф Саккокий ва «Кўксарой», шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги «Шайхонтоҳур» маҳаллаларида ташкил этилди.