14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 нафарга ошиб, жами 1054 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони эса ҳозирда 85 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.