13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 896 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель якунига жами тасдиқланган ҳолатлар 865 тага етган эди.

Бундан ташқари, 12 апрель куни 24 нафар бемор тўлиқ соғайиб, ушбу касалликдан тузалганлар сони 66 нафарга етди.