12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бир сутка давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 98 ҳолатга етди.