Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 3 тага ошиб, 266 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ушбу ҳолатларнинг 25 тасида беморлар тўлиқ соғайган бўлса, 2 тасида ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ COVID-19 инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 14 кишига ошиб, жами 241 нафарга етган эди, кейинроқ яна 22 киши вирус аниқланиб, 263 нафарга етди. Шундай қилиб, 4 апрель куни мамлакатда 39 янги коронавирус ҳолати аниқланди.

Коронавирус беморлари ҳақидаги статистик маълумотлар