Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 22 тага ошиб, 263 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирилиги хабар берди.

Ушбу ҳолатларнинг 25 тасида беморлар тўлиқ соғайган бўлса, 2 тасида ҳаётдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 4 апрель соат 10:00 ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган шахслар сони 14 кишига ошиб, умумий 241 нафарга етгани хабар қилинган эди. Шундай қилиб, ҳозиргача бир кунлик ўсиш 36 тани ташкил этмоқда.