«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини, ҳамда Ўзбекистонда ташкиллаштирилган TEDx лойиҳаларидан чиқишларни ҳавола қилиб борамиз.

Хорижий тилдаги видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.

«Бардош бер» номли қўшиқ (жонли, 4 дақиқа)

Imogen Heap «Бардош бер» номли ёрқин қўшиғининг қисқартирилган версиясини куйлаб беради.

Грамматика нега муҳим (4 дақиқа)

Баъзида оғзаки нутқда грамматик қоидаларга риоя қилмаслигимиз мумкин. Қайси гап тўғри: «Итим билан айлангани чиқдим» ёки «Итим билан айлангани чиқдик» дейишми? Қанақадир фарқи борми ўзи? Андрэа Калюде прескриптив ва дескриптив лингвистик мактабларининг асрлар давомидаги баҳсларини кузатиб келади. Ушбу мактаб вакиллари масалага турлича ёндашишади.

«TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.