1 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг айтишича, Тошкент шаҳридаги Вирусология институтининг клиникасида ҳозирда 92 киши даволанмоқда. Улардан 21 тасида пневмониянинг клиник аломатлари бор, 5 нафарининг аҳволи оғир, иккки нафар беморнинг аҳволи барқарор оғир деб баҳоланмоқда.