Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра Ўзбекистон республикасида коронавирус қайд этилган беморлар сони 25 март эрталаб соат 9:00 ҳолатида 55 нафарни ташкил этди. Ушбу беморларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда.

Мазкур институт раҳбариятининг маълум қилишича, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши — пневмония аломатлари кузатилаяпти. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажалари олмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида, профилакторияларида, санаторияларида ташкил этилган махсус изоляторларда ҳаммаси бўлиб 20 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирларини ўтаяпти. Улар тиббий кузатувга олинган.