Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди шимолий Урал районларидан кирган антициклоннинг нисбатан совуқ чегараси таъсирида бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Бутун республика бўйича об-ҳавонинг қуруқ ва асосан қуёшли бўлиши кутилмоқда.

Антициклон чегарасининг таъсири натижасида тунда ҳаво совийди ва 2−5 даража илиқ атрофида бўлади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста-секин иситади ва ҳарорат 12−15 даражагача илийди, бу март ойинининг биринчи ярми учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга яқиндир.