15 январь куни соат 00.10 да 102 рақамига Бунёдкор кўпригида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, дея маълум қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Nexia русумли автомобили ҳайдовчиси 35 ёшли Жавлон И. бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва 38 ёшли Аваз О. бошқавидаги Lifan русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Nexia автомобили ҳайдовчиси Жавлон И. ҳамда унинг йўловчиси 25 ёшли Роман С. турли оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.