7 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ўртасида хизмат интизоми ва қонун устуворлиги бузилишига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш ички ишлар вазири ўринбосари — Ўзбекистон ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Хотамов ва ички ишлар вазири ўринбосари — пойтахт ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев томонидан ўтказилди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, туман ИИО ФМБлари, шунингдек, ИИББ хизматлари ва бўлинмалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунни бузиш ҳолатларига мисоллар келтирилди.

Камчиликларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ходимлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг сифатини ошириш ҳамда расмий ва касбий тайёргарликда дарслар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Хизмат интизомини ва қонун устуворлигини бузганлиги учун 8 нафар ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафари ички ишлар органларидан бўшатилди, 4 нафари қаттиқ танбеҳ ва 8 нафари хайфсан, 2 нафари жиддий огоҳлантириш олди. 11 ходимга тегишли материаллар интизом кенгаши муҳокамасига тақдим этилди. Шу билан бирга, 7 нафар ходим яхши хизмат кўрсатганликлари учун тақдирланди.

Йиғилишда «ходимлар билан олиб борилаётган тарғибот-профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш, хизмат интизомини кучайтириш чоралари белгиланди», дейилади хабарда.