27 декабрь куни соат тахминан 8:30 да Қўқон шаҳридаги Мовароуннахр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида Isuzu русумли автобус «Газ 52» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган ва натижада автобус ёнбошига ағдарилган, дея хабар қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.Дастлабки маълумотларга кўра автобус ичида 20 нафар йўловчилар бўлган, улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятида Isuzu автобуси иштирокидаги яна бир авария ҳақида маълум қилинган эди. Олтиариқ туманида Nexia автомобили йўловчи транспорти билан тўқнашди. Енгил машинанинг тўрт нафар йўловчиси ҳаётдан кўз юмди.