26 декабрь куни тахминан 19:30 ларда Фарғона вилояти Олтиариқ туман ҳудудида «4П112 Фарғона-Қўқон» халқа йўлининг 241 км.да 2 та Nexia автомашинаси ва Isuzu йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.«Газета.uz»нинг Тергов департаменти матбуот хизматидан аниқлик киритишича, тўрт йўловчиси бўлган Nexia бошқа енгил машина уни чап томондан уриб юборганидан сўнг йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.

Автобус билан тўқнашган Nexia автомобилининг тўрт нафар йўловчиси олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этди. Автобусда, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи билан бирга 9 киши бўлган.

Ҳодиса сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.