2019 йил 20 декабрь куни соат 01:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 й.т., судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жаҳл қилган ҳолда аёлни вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Оқибатда 2015 йилда туғилган вояга етмаган қиз вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.12.2019 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

В.К. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.