4 декабрь куни соат чамаси14:13 атрофида Андижон шаҳри 2-кичик даҳа Соғлом авлод МФЙ Лермонтов кўчасидаги 7 -рақамли кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ЁХБ марказий диспетчерлик хизматига хабар берилган, дея хабар қилди Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Олинган хабарга асосан соат 14:19 да Андижон шаҳар ЁХБ 1-сонли ёнғин қутқарув қисми воқеа жойига етиб бориб, ёнғинга ўз вақтида барҳам берилди.

Кўнгилсиз ҳодиса тафсилотига кўра, кўп қаватли уйнинг портлаши натижасида жами 6 та хонадон зарар кўрган бўлиб, асосан ёнғин келиб чиқиши таҳмин қилинаётган 2-қаватдаги 37−38−39 хонадонлар зарарланган, уйнинг 4 подъезди қаватларга кўтарилишдаги бетон барерлари қулаб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра 8 нафар фуқаролар қўрқув натижасида вилоят тез-тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган, ҳозирда шифокорлар назоратида, куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Воқеа жойига вилоят ҳокими етиб борди. Зудлик билан мутасадди ташкилотларга юзага келган зарарни қоплаш, фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқ берди. Ёнғиндан путур етган жойларни қайта тиклаш ишлари бошланди.