20 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Навоий вилоятининг Хатирчи туманида охири ўлим билан якунланган ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасини матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар қилишича, учта оила аъзолари қурбон бўлди. Беш киши — уч эркак ва икки аёл ҳаётдан кўз юмди, бир бола шифохонага ётқизилди.

Прокуратура органлари ҳодисалар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Ис гази ҳақида нималарни билиш лозим? ФВВ йўриқномасини ўқинг.