Тошкентнинг Чилонзор туманида сўнгги уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола квартиранинг очиқ турган деразасидан қулаб тушди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Якшанба куни икки ёшли М. М, ётоқхонада назоратсиз қолдирилади. Болакай каравотга чиқиб, сўнгра дераза токчасига ўтади. Бола тўртинчи қаватдаги уйнинг очиқ турган деразадан пастга қулаб тушади ва олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Иккинчи ҳолат чешанба куни содир бўлди — бувисининг уйида бўлган бир ярим ёшли Амал дераза токчасига чиқиб, тўртинчи қаватдаги квартиранинг очиб турган ойнадан пастга қулаб тушади. Ушбу квартира ҳам тўртинчи қаватда жойлашган. Бола шифохонага ётқизилди, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этди.

ИИББ болаларни назоратсиз қолдирмасликка ҳамда деразаларга чекловчи тўсиқлар ўрнатишга чақирди.