Подполковник Зулфиқоров Баҳром Билолидинович мудофаа вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Газета.uz»га.

Баҳром Зулфиқоров (1980 й. т) Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан (2001) ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини (2008) тамомлаган.

Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.