Чирчиқ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларига замонавий автомашиналарнинг калитлари топширилди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Тантанали тадбирда Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамжон Юсупов иштирок этди.

Қайд этилишича, ҳарбий қисм ва муассасаларга топширилаётган янги техникаларнинг барчаси замон талабларга тўлиқ жавоб беради. Хусусан, у ўз вазнидан ташқари 700 кг юк кўтариш имкониятига эга. Йўловчи сиғими 5 кишини ташкил этса, юк хонасига 10 нафар ҳарбий хизматчини олади. Машина 110 от кучига эга бўлиб, энг юқори тезлиги соатига 160 км ни ташкил қилади.