Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоқлари қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан мазкур кўчанинг Ўзбекистон банклари ассоциацияси яқинидаги йўл жорий йилнинг 10 октябрига қадар қисман ёпилди.