Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рустамбеков Исломбек Рустамбекович Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Исломбек Рустамбеков (1985 й. т.) — Тошкент давлат юридик институтини (2007) тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти аспиранти лавозимидан бошлаб, 2010−2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти «Халқаро хусусий ҳуқуқ» кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2013−2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг «Халқаро тижорат ҳуқуқи» кафедраси мудири, 2017−2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2017−2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.

Исломбек Рустамбеков шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.