Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британияда парасузиш бўйича жаҳон чемпионатида турли даражадаги медаларни қўлга киритди. Мусобақалар 9−15 сентябрь кунлари Лондондаги Сув спорти турлари марказида бўлиб ўтди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Паралимпиада-2016 совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова миллий термага олтин ва бронза медалларини олиб берди. Ислом Асанов эса уч карра кумуш медалини қўлга киритди. Фирдавс Мусабеков ҳам терма жамоа учун кумуш медал олиб келди. Нигора Мирзоҳидова, Музаффар Турсунходжаев бронза медалларига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ва Фирдавс Мусабеков Токиодаги Паралимпиада-2020 йўлланмасини, қолганлар — рейтинг очколарини қўлга киритди.

Йўлланмани қўлга киритган спортчилар тўртта йўналишда мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон парасузувчилари 12 та йўналишда беллашади.