Жорий йилнинг 24 августидан 25 августига ўтар кечаси Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда мазкур ҳудуд ҳарбий қисм сафдорлари томонидан ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг Қоракўл тумани Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган, ноёб турлардан ҳисобланган жайронларни овлаётган вақтларида қўлга туширдилар.Бу ҳақда экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тўрт нафар қонунбузарлар тунда уч дона ов қуроли ва кучли ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда 2 бош урғочи жайронни овлаган.

Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасида кўрсатилган талабларини бузганликлари учун, шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари борлиги сабаблитўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.