«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги» байрамига бағишлаб, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли картадромда картинг бўйича Ўзбекистон Кубоги финал мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 120 нафардан зиёд 7 ёш ва ундан юқори бўлган (4 нафар қизлар) спортчилар иштирок этдилар.

Ғолибларга «Ватанпарвар» ташкилотининг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар ҳамда Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига икки дона картинг спорт техникаси топширилди.